«COVID-19 пандемияси ҳозирда бизга узоқда қолиб кетган, унутилган хотирадек туюлмоқда. Уни жаҳондаги можаролар, геосиёсий ва иқтисодий силкинишлар сояга солиб қўйди. Лекин кейинги пандемия шунчаки кутиб турмайди. У 20 йилдан кейин ҳам содир бўлиши мумкин, ёки ҳатто эртагаёқ юзага келиши мумкин. Биз тайёр бўлишимиз керак», — деди Тедрос Аданом Гебрейесус.
Бош директор давлатларни ЖССТнинг пандемия тўғрисидаги келишувини якунлаш жараёнига фаолроқ жалб этилишга чақирди. У таъкидлашича, агар мамлакатлар алоҳида-алоҳида ҳаракат қилса, у ҳолда глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигига эришишнинг иложи бўлмайди.











