Видео: Андижондаги бозорда оломон томонидан «самосуд» қилинаётган аёл ўзини сойга ташлади
Ижтимоий тармоқларда «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалди. Унда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтакланган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганини кўриш мумкин.
Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
«Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган яна «бозорчи»лар томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан самосуд қилинаётган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Инсонлар борган сари, илмсизлик ва дунёқарашининг торлигидан тубанлашиб бормоқда. Ақли расо инсон ҳазм қилолмайдиган ишлар бўлмоқда.
Олдин таъкидлаганимдек, ким бўлишидан қатъи назар бундай ҳолатга йўл қўйилиши мумкин эмас! Ҳеч қачон!
Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт», - деб ёзади депутат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда «самосуд» юз бергани, ўғриликда гумонланувчини қўлидан осишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:05 / 23.11.2024
ДХХ раисининг ишдан олиниши, Андижонда Бобурга “ҳужум” ва тугаган сайлов — ҳафта дайжести
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024