Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ялпи коммунизм: цивилизация неъматлари ерликлар орасида баробар бўлинса нима бўлади?
Қизиқ, Ер куррасида ёппа адолат ўрнатилса-ю, барча табиий бойликлар ва инсоният томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сайёра аҳолисига тенг бўлиб берилса нима бўлади? Агар жамики чучук сув сайёрадаги 7,5 миллиард инсонга тенг бўлинса бахтлироқ яшай бошлаган бўлармидик? Балким... Агар олтин тенг бўлинса-чи? Бу ҳолатда аниқ бир нарса деб бўлмайди, дейди Bigpicture.ru.
Ер
Қуруқлик Ер сиртининг 148 429 миллион квадрат километр юзасини эгаллайди.
Ҳар бир инсонга 19,7 гектардан ер тўғри келади.
Таққослаш учун: Монакода аҳоли зичлиги бир квадрат километрга 18.679 киши. Россияда — 1 квадрат километрга 8,56 киши тўғри келади.
Олтин
Олтин қазиб олиш тарихида ер қаъридан жами 187 минг 200 тонна олтин олинган.
Бу ҳар бир инсонга 25 граммдан тўғри келишини билдиради. 57 минг тонна захира яна киши бошига 7,6 граммдан бўлишиш имконини беради.
Оддий никоҳ узуги 3–6 грамм тош босади. Ҳисоблаб олаверинг.
Чучук сув
Ерда 1386 куб километр сув бор, унинг фақат уч фоизи ичига яроқли чучук сув ҳисобланади, унинг ҳам катта қисми ё музликларда ёки Ер қаърида тўпланган.
Бутун сувнинг фақат 0,65 фоизи қазиб олишга ва ичишга яроқли, бу эса бир инсонга 120 миллиард литрдан тўғри келади. Агар сувнинг улкан миқдори ишлаб чиқаришда фойдаланиши ҳисобга олинса, аслида бу кўп эмас. Лекин чанқаб қолмаслик учун етарли.
Нефть
2016 йилга келиб нефтнинг исботланган захиралари 1707 миллиард баррелни ташкил этган.
Ҳар бир инсонга тахминан 36 минг литрдан тўғри келади.
Нефтдан ҳозирги суръатда (кунига ҳар бир инсонга 2 литр) фойдаланишда давом этилса у яна 50 йилга етади.
Темир йўллар
Жаҳон бўйлаб темир йўлларнинг умумий узунлиги 1.370.782 километрга тенг.
Агар темир йўллар тенг бўлиб берилса, ҳар бир инсонга 18 см рельс тўғри келади. Яъни одамлар ўзига ажратилган рельс устида тик тура олмайди.
Жун
Бир йилда жаҳон бўйлаб 1160 миллион килограмм жун ишлаб чиқарилади.
Сизга 155 грамм насиб этади. Свитер учун 5-6 йил кутишга тўғри келади.
Coca-Cola
2016 йилда компания 155 миллиард литр қора ичимликни идишларга қуйиб, ишлаб чиқарган.
Бир инсонга 20 литрдан ортиқроқ тўғри келади. Бу кўп ё камлигини ўзингизга қараб ҳисоблаб олаверинг.
Совун
Ҳар йили 4,5 миллиард тонна совун ишлаб чиқарилади. Ҳар бир инсонга 605 граммдан тўғри келади, бу ўртача ўлчамдаги 6 бўлак совун дегани. Авайлаб ишлатилса, бир йилга етиши керак.
Сигаретлар
Ер аҳолиси бир йилда 5,8 триллион дона сигаретни чекиб ташлашади.
Тенг бўлинса ҳар бир киши 773 дона сигаретга эга бўлади. Бу 365 кунга 38 қути дегани — ашаддий кашанда учун ўлимнинг ўзгинаси. Лекин чекишдан ўлишни истамайдиганлар бўлиши мумкин.
Каҳва
2016 йилда экспортчи мамлакатлар тўққиз миллиард килограмм қаҳва ишлаб чиқаришган.
Қаҳвахўрлар йилига 1,23 килограмм қаҳва билан киофланишга мажбур бўлишади. Вазият худди сигаретникига ўхшаш, хуллас.
Донор қони
Бир йилда Ер курраси бўйлаб 112,5 миллион доза (450 миллилитр) донорлар қони топширилади, бу эса 50 млн. 625 минг литрга тенг.
Ҳар бир инсонга 6,75 миллилитр қон тўғри келади. Бу миқдор фақат суваракка қон қуйишга етса керак.
Полиэтилен пакетлар
Энг муаммосиз нарса мана шу пакетлар бўлса керак. Бир йилда заводлардан 5 триллион пакет олиб кетишади. Бир йилда сизга 700та пакет етарли бўлса керак? Кунига 2тадан!
Мушуклар
Мушуклар — Ер юзасидаги энг омавий жонзот ҳисобланади, агар инсон ҳисобга олинмаса. Уларнинг сони 600 миллиондан ошиқ.
Агар адолат билан тенг бўлинса, уйингиздаги мушукдан 0,08 қисми қолади.
Хўш, ялпи адолат — яхшиликка эканми ё ёмонликка?