Ўзбекистонда ота-оналар ҳар бир талабага қанча пул сарфлайди?
HSBC статистик маълумотларига кўра, энг қиммат таълим Ҳонгконгдадир. Бу ерда бошланғич синфдан то университетгача таълим учун ота-оналар 130 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлайди. Бу фақат бир бола учун.
Бирлашган Араб Амирликларида бир болани ўқитиш учун камида 100 000 доллар бўлиши керак. Сингапурлик ота-оналар қарийб 70 минг доллар сарфлайди.
АҚШдаги ҳар бир бола учун ота-оналар ўртача 58 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади, бу Ҳонгконгдан деярли икки баробарга кам.
Ҳужжатни тайёрлаш пайтида HSBC таҳлилчилари 15 мамлакатни ўрганиб чиқдилар. Таълим учун энг кам харажатлар Францияда, бу ерда ота-оналар ўртача 16 минг АҚШ долларини сарфлайди. Ҳиндистон, Миср ва Индонезияда ота-оналар 20 минг доллардан камроқ маблағ ажратади.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, сўров ўтказилган мамлакатлардаги ота-оналарнинг 87% болаларининг яхши таълим олишига ёрдам беради.
Шунга эътибор қаратиш керакки, харажатлар рўйхати шартнома тўлови, китоблар, кийим-кечак, транспорт харажатлари ва бинолар ижарасини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, ҳамма нарса шундай осонлик билан юз бермайди. Фарзандларига яхши таълим бериш учун ота-оналарнинг 40 фоизи кунлик харажатларни тежайди, 21 фоизи қўшимча соат ишлаши керак, 18 фоизи эса иккита ишда меҳнат қилади. Қизиғи шундаки, ота-оналарнинг 82 фоизи фарзандларининг таълими учун молиявий жиҳатдан тийилишга тайёр.
Ушбу мамлакатларнинг ота-оналари ўз фарзандлари тиббиёт (13%), бизнес, молия ва менежмент (11%) ҳамда инжиниринг (10%) бўйича таълим олишини истайди.
Ўзбекистонда, хусусий мактаблар ҳақида гапирилмаса, умумтаълим мактаблари бепул. Олий таълимда бюджет жойлари мавжуд.
Биз фақат ҳар бир талаба учун 4 йил давомида қанча харажат кетишини ҳисоблаб чиқдик.
Айтайлик, талаба Тошкент шаҳридаги архитектура-қурилиш институтида таҳсил олади. Ота-оналарни қандай харажатлар кутмоқда?
Ушбу ОТМда йиллик шартнома нархи қарийб 8 миллион сўмни ташкил этади.
Демак, шартноманинг 4 йиллик муддати - 32 млн сўм.
Хона ижараси. 4 нафар талаба 150 АҚШ долларига битта хонали квартирани ижарага олган. Ҳар ой ўртача ҳисобда 300 минг сўмни бериш керак бўлади.
4 йиллик ижара пули ота-оналарга (сентябрь-май) 10 млн сўмга тушади.
Транспорт харажатлари бир йўналишда (университет - уй) ҳисобланади. Белгиланган нарх 1200 сўм. Кунига 2400 сўм. Бир ой мобайнида 24 кун транспортга чиқиш лозим.
Метро хизматларидан 4 ўқув йили (сентябрь - май) давомида фойдаланамиз - тахминан 2 млн сўм.
Энди озиқ-овқатни ҳисоблаймиз. Ҳеч бўлмаса тушликни. 4 ўқув йили давомида талаба 864 марта тушлик қилади. Айтайлик, талабаларнинг ўртача тушлик нархи 8000 сўм.
Демак, харажатлар тахминан 7 млн сўмни ташкил этади.
Келинг, сарҳисоб қиламиз. Бир ўқувчининг ота-онаси 4 йил мобайнида ўртача 51 миллион сўм ёки 6 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлаши керак.
Шунга эътибор қаратишни истардикки, бу - сентябрдан май ойигача ўртача 4 йиллик ҳисоб-китоб. Шу билан бирга, баъзи талабалар ўз шахсий турар-жойларида яшайди, баъзилар тушликни ўзи билан олиб келади ва ҳоказо.
Бундан ташқари, стипендия ҳисоблаб чиқилмаган, чунки биз ушбу суммани бошқа харажатлар қисмига қўшдик: қизлар учун парфюмерия ва гўзаллик салонлари, ўғил болалар учун телефонлар, компьютерлар ва албатта, китоблар.
Шу билан бирга, айни пайтда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 1,5 миллион сўмни ташкил этади.
Демак, ота-оналардан бири 4 йил мобайнида ўртача 90 миллион сўмдан ишлаб топади. Иш ҳақининг 55%дан ортиғи эса ўз фарзандини университетда ўқитиш учун кетади.
Аммо Ўзбекистонда ҳамманинг иш ҳақи ҳам 1,5 миллион сўмни ташкил этмайди. Ҳамширалар, муайян бир касби йўқ ишчилар ва бошқалар бир ойга 1 млн сўмдан камроқ топади. Гарчи, юқорида айтиб ўтилганидек, ота-оналар фарзандларини тарбиялаш учун ҳамма нарсани қилишга тайёр. Агар керак бўлса, иккинчи ишни топадилар ёки уйдаги қорамолни сотишади. Ота-она фарзандларининг муносиб келажакка эга бўлишини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилади.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024