Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди. Энг юқори ўсиш суръати таълим соҳасида қайд этилди.
Фото: Freepik
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, таълим хизматлари 121,2 фоизлик ўсиш билан бошқа соҳалар орасида етакчи бўлган. Ундан кейин молиявий хизматлар (120,8 фоиз), савдо хизматлари (119,8 фоиз) ва алоқа ҳамда ахборотлаштириш хизматлари (117,7 фоиз) жой олган.
Шунингдек, меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 115,9 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 115,5 фоиз, яшаш ва овқатланиш хизматлари 114,9 фоиз ўсган.
Ижара хизматлари 112,8 фоиз, компютер ва маиший техника таъмири хизматлари 111,6 фоиз, соғлиқни сақлаш хизматлари 109,7 фоиз, шахсий хизматлар 109,1 фоиз ва транспорт хизматлари 108,3 фоизлик ўсишни кўрсатган.
Умуман олганда, хизматлар бозорида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш динамикаси қайд этилган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
10:59 / 10.04.2026