Жамият | 14:43 / 14.03.2017
10534
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳаво шаридаги парвоз фожиага айланишига бир бахя қолди

Фото: AP

Туркиянинг Каппадокия сайёҳлик минтақасида ҳаво шарларининг қаттиқ қўнгани оқибатида тахминан 40 нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Dogan агентлиги хабар бермоқда.

Унинг маълумотига кўра, сайёҳлик экскурсияларини ташкил этишда фойдаланиладиган учта шар қаттиқ қўнишни амалга оширган. Ҳодиса об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши туфайли юз берди.

Уларнинг ичида Европа ва хитойлик туристлар бўлган. Тахминан 30 нафар инсонга ҳодиса жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди, яна 9 нафар сайёҳ турли жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид