Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тунец балиғи рекорд нархга сотилди
278 килограммлик тунец балиғи Токиода жорий йилдаги илк шундай савдо вақтида рекорд нархга – 333,6 млн иенга (3,1 млн доллар) сотилди. Бу ҳақда Японияда машҳур бўлган “Суши Дзаммай” суши ресторанлари тармоғи твиттерда маълум қилди.
“Тоёсу бозоридаги илк савдолар. Ўзимиз ҳам нархга ҳайратландик – 333,6 миллион иен! Энг яхши тунецни сотиб олганимиздан хурсандмиз”, деб айтилган “Суши Дзаммай” хабарида.
Аввалроқ бундай аукционлар Цукидзи бозорида ўтказилган. Бу бозор 80 йилдан кўпроқ тарихга эга бўлган, бироқ уни 2020 йилги Олимпиада олдидан ёпишга қарор қилинган. Эндиликда савдолар Токионинг Тоёсу номли порт қисмига кўчирилган.
Ушбу аукцион 2018 йил октябрида очилган Тоёсу балиқ бозори учун янги йилдаги илк савдо бўлди. Бунгача тунец учун тўланган рекорд нарх 155 млн иенни (1,8 млн доллар) ташкил қилган. Цукидзи бозорида 2013 йилда сотилган бу тунецнинг оғирлиги 200 кг бўлган.
Жорий аукционда сотилган балиқ Тинч океанида, Ома порти яқинида тутилган. Балиқни “Суши Дзаммай” тармоғини бошқарувчи Kiyomura Corporation компанияси эгаси Киёси Кимура сотиб олди. Кимура бир неча йиллардан бери энг қиммат тунецларнинг харидори саналади.
“Мен балиқ шундай катта нархга тушишини ўйламагандим, бироқ сотиб олинган тунец ажойибдир. Мен бу балиқни ресторанларим меҳмонлари билан бўлишмоқчиман”, деб айтган Кимура.
Мавзуга оид
19:12 / 14.07.2025
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
10:54 / 09.12.2024