16:28 / 25.08.2021
20844

ОТМларда янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланади

2021/22 олий ўқув йили бакалавриат ва магистратура талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда, 6 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни бакалавриатга қабул имтиҳонлари тўлиқ якунланди.

Айни пайтда барча абитуриентларнинг имтиҳонда тўплаган баллари mandat.dtm.uz сайтида эълон қилиб бўлинган. Якуний натижалар ҳозирча эълон қилинмади.

Бу йил бакалавриатга 158 мингга яқин, магистратурага 13 мингга яқин талаба қабул қилинади.

Эмланган талабаларга тўлов-контрактда 10 фоизлик чегирма эълон қилинган.

Top