Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада «Иван Василевич касбини ўзгартиради» филми намойиши узиб қўйилди
Трансляциянинг тўхтатилишига филмнинг «милитаристик мазмуни» сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Фото: Мосфильм
Молдовада совет режиссёри Леонид Гайдайнинг «Иван Василевич касбини ўзгартиради» филми намойиши узиб қўйилди. 22 сентябр куни «Sputnik Молдова» нашрининг ёзишича, трансляциянинг тўхтатилишига филмнинг «милитаристик мазмуни» сабаб бўлган.
Манба молдован ва рус тилларида билдиришнома пайдо бўлган телеэкран суратини эълон қилди: «Ҳурматли абонентлар! Каналнинг ретрансляцияси «Аудиовизуал медиа хизматлари тўғрисида»ги Кодекснинг 17-моддаси 4-қисми «а» бандида тақиқланган мазмундаги дастурни эфирга узатиш вақти давомида тўхтатилди».
Ушбу модда нормаларига кўра, провайдерлар трансчегаравий телевидение тўғрисидаги Европа конвенциясини ратификация қилмаган, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларда, шунингдек, АҚШ ва Канадада яратилган янгиликлар, ҳарбий-сиёсий ва таҳлилий характердаги дастурларни эфирга узатиш ҳуқуқига эга эмас. Бу қоидадан фақат «милитаристик мазмунга эга бўлмаган» бадиий ва кўнгилочар ленталар истисно қилинган.
Ҳужжатда бундай чора миллий медиа маконни ҳимоя қилиш ва мамлакат ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифалари билан оқланади.
Филмнинг айнан қайси эпизодлари «милитаристик мазмунга» эга экани маълум эмас.
Молдовада мазкур конвенцияга қўшилмаган давлатларнинг «милитаристик мазмундаги бадиий филмлари» намойишини тақиқловчи ҳуқуқий норма 2022 йилда парламент томонидан маъқулланган эди.
Мавзуга оид
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025
Б режаси: Нега ЕИ Украинага Россия захираларини бермади?
14:29 / 20.12.2025
Россия Европанинг 11 мамлакати билан ҳарбий шартномаларни бекор қилмоқда
14:26 / 20.12.2025