Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов: «Президентимизга ваъда бераман, 24 соат ишлаб бўлсада Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқамиз»
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасини келгусида Олимпиада ва жаҳон чемпионатига чиқиши учун барча ишни амалга ошириши ҳақида гапириб ўтди.
«23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, барчамизга қувонч бағишлади. Муҳтарам президентимиз ҳам бу ғалабадан хурсанд бўлиб, ҳар бир футболчига Malibu автомобили совға қилди. Уларни кутиб олгани чиққанимизда совуқ бўлишига қарамасдан аэропортга келган мухлисларни кўриб халқимиз бу ғалабани қанчалик кутганини тушундик.
Олдимизда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинлари ва Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бизни кутиб турибди. Халқимизга, президентимизга ваъда бериб шуни айтаманки, 24 соат ишлаб бўлсада, жамоани олимпиадага ҳам, жаҳон чемпионатига ҳам олиб чиқамиз.
Йилни футболдаги ажойиб натижа билан бошладик. Энди нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда турган Осиё ўйинлари ва Олимпиада мусобақаларида медалларимиз сонини олдингига нисбатан икки баравар оширишга ҳаракат қиламиз. Давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бор кучимиз билан ишлаб тизимни йўлга қўйиб олсак, барчаси яхши бўлади деб ўйлайман», дея Аҳмаджоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.Uz мухбири.
Мавзуга оид
19:07 / 20.12.2022
ЖЧ-2022 рамзий жамоаси. Мбаппе, Мартинес, Амрабат ва турнирнинг бошқа қаҳрамонлари
16:15 / 20.12.2022
Гризманнинг бекор қилинган голи, Мессининг Польша билан ўйиндаги пенальтиси — ЖЧ-2022да VAR'нинг 10та энг баҳсли қарори
10:27 / 20.12.2022
Аргентина ғалабасининг баҳоси: ЖЧ-2022 да FIFA мукофот жамғармаси 1 млрд доллардан ошди
01:16 / 19.12.2022