Ўзбекистон | 08:05 / 11.02.2021
2905
2 дақиқада ўқилади

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизими жорий этилади

Фото: Fotolia

2021 йилги давлат дастурида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида 2021 йил 1 ноябрга қадар қуйидаги тартиблар жорий этилади:

  • бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;
  • кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари ишлаб чиқилади;
  • кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 27 январ куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилиниб, лойиҳада Адлия вазирлиги ҳузурида Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши таклиф этилганди, бироқ ушбу қонун ҳанузгача қабул қилинмади.

Мавзуга оид