Жаҳонгир Ортиқхўжаев мол-мулки ва даромадлари бўйича декларация топшириб боришга тайёрлигини маълум қилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида мол-мулки ва даромадларини декларация қиладиган мансабдор шахсларнинг барча тоифалари қамраб олингани, уларнинг орасида президент ва бош вазир ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Аксилкоррупция агентлиги тайёрлаган қонун лойиҳасига муносабати, башарти қонун кучга кирган тақдирда, мол-мулки ва топаётган даромадлари бўйича декларация топшириб бориши ёки бормаслиги билан қизиқди.
«Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш учун қонунчиликдаги барча талаблар бажарилиши лозим. Қонунда белгиланган ҳар бир талаб албатта бажарилади. Бу ривожланган давлатларда синовдан ўтган ижобий амалиёт. Барчамиз мамлакатимизда очиқлик, ошкоралик тамойилларига тўлиқ риоя қилишимиз зарур», – дея Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Намозбоев ҳозирда ушбу лойиҳа келишиш учун тегишли органларга киритилганини айтган эди.
«Мансабдор шахсларнинг барча доираси қамраб олинган. Ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Яъни президент, бош вазир... Умуман, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ташкилотлари, ҳокимликлар, суд, прокуратура – уларнинг барчаси биз тайёрлаган қонун лойиҳасида [мол-мулки ва даромадларини декларация қилиши] назарда тутилган», – деган эди у.
Мавзуга оид
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024