Ўзбекистон | 12:56 / 08.09.2022
3695
4 дақиқада ўқилади

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ташкил топганига 1 йил тўлди

Фото: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти

Бундан роппа роса бир йил олдин 2021 йилнинг 8 сентябрь куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан №0033 сон лицензия берилган эди. Биз шу қисқа давр ичида тиббиёт ва фармацевтика таълимини ривожлантириш, халқаро стандартлар талабларига мос келадиган етук кадрларни тайёрлаш каби қатор мақсад ва вазифалар қўйилди. 

Билимли мутахассисларни тайёрлаш учун жамоамизга юқори малакали профессор ўқитувчилар жалб қилинди. Бугунги кунда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг илмий салоҳияти 70% ни ташкил этади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ўқув жараёни бевосита тадқиқотлар билан биргаликда олиб борилиши кўзда тутилган бўлиб, дарслар замонавий аудиторияларда, илғор технологияларга асосланган лабораторияларда олиб борилади. Институт таркибида Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолият юритмоқда. Марказда 1000 дан зиёд мутахассислар малакаларини оширдилар ҳамда 135 нафари қайта тайёрландилар.

Фото: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти олимлари томонидан бир нечта оригинал дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар технологиялари ишлаб чиқилиб, саноат миқёсига жорий этилган (“Антиковир”, “Пирацин”, “Нигепрост”, “Нигелит”, “Курмуфер” ва б.) ҳамда бир йил ичида 8 та препарат учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ихтиро учун патентлар олинган.

Фото: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти

Ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган - коронавирус инфекциясига қарши самарали воситалар яратиш борасида институт олимлари томонидан оригинал “Антиковир” капсула дори тури яратилиб, препаратга ихтиро учун патент олинди ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайд этилиб саноат миқёсига жорий этилди.

Институтимизда Талабалар илмий жамияти ташкил этилиб, яқинда ТИЖ аъзоларининг биринчи илмий амалий анжуманини муваффақиятли ўтказолдик. Жорий йилда институтга IV- Республика фан олимпиадасининг кимё ва биология фанлари ғолиблари грант асосида ўқишга қабул қилинди. 

Фото: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг магистратура талабаси Сергей Фотиев Осиё чемпионатида Пауэрлифтинг спорт тури бўйича Олтин медаль совриндори бўлди. Институтнинг Фармация факультетининг 2-босқич талабаси Дилмуродов Маъруфжон “Ўзбекистоннинг TОП 100 лидер талабалари” алманахига киритилди. Бугунги кунда институт ҳудудида янги ўқув биноси жиҳозланмоқда, 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи қурилиши якунланмоқда. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти шу қисқа вақт ичида изланувчан, илмга чанқоқ, фаол ўқитувчилар ва талаба ёшларнинг севимли масканига айланганидан фахрланади. Азиз жамоамиз вакиллари энг азиз неъмат инсон саломатлиги соҳаси – доришунослик бўйича етук кадрларни тайёрлашдек масъулиятли ишингизда институт раҳбарияти омадлар тилайди. Хайрли ишларингиз бардавом, парвозингиз баланд бўлсин!

Мурожаат учун телефонлар:

+99897 139-00-50

+99897 189-00-50

+99871 222-00-50

+99871 202-05-50

Биз ижтимоий тармоқларда:

Facebook: fb.com/FTTI.UZ

Instagram: @ftti.uz

Сайт: ftti.uz

Telegram: t.me/fttiuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид