07:03 / 27.08.2023
31304

Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ходимлари мукофотланди

Фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида Ёдгор Саъдиев, Юлдуз Усмонова, Зулфиқор Мусоқов, Турғун Азизов ва Дилноза Кубаева каби машҳурлар бор.

Фото: Kun.uz

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

«Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин», дейилади ҳужжат матнида.

«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан

  • Аъзамов Абдулла - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири
  • Ғуломов Қодир Ғафурович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти бош илмий ходими
  • Зоҳидов Анвар Абдулаҳадович - Америка Қўшма Штатларининг Даллас шаҳридаги Техас университети профессори

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан

  • Уролов Эркин Юнусович - Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Қашқадарё вилояти

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан

  • Мамажонов Анвар Олимжонович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом
  • Мансуров Имяр Идрисович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан

  • Жумаев Бахшилло Ширинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, зардўз-уста, Бухоро вилояти

«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан

  • Шеров Абдулла - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан

  • Жўрабоева Чаросой Ҳосилжоновна - «Тумор» рақс ансамбли бадиий раҳбари, балетмейстер
  • Кубаева Дилноза Оқилбековна - Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
  • Пенькова Анастасия Васильевна -Ўзбекистон давлат академик рус драма театри актрисаси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

  • Ансатбаев Нажиматдин - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Асқаров Аҳмадали - Тошкент давлат педагогика университетининг Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, академик
  • Искандаров Саъдулла -Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги
  • Комилов Эркинбой -Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
  • Кенжабоев Қамчибек - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Андижон вилояти
  • Салимов Оқил Умурзоқович -Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси раҳбари
  • Ҳакимов Акбар Абдуллаевич -Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик институти тасвирий ва амалий безак санъати бўлими мудири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

  • Жўраева Санобархон Рахмоновна - Асака тумани маданият бўлими қошидаги ансамбль хонандаси, Андижон вилояти
  • Тўраев Азиз Оппоқович - «Меҳр ва мурувват» жамоат фонди раиси
  • Эшбеков Юлдаш - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Шунингдек, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, юртимиз тараққиётини таъминлаш, жамиятда ўзаро тотувлик, ижтимоий-маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун қуйидагилар мукофотланган:

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

  • Бобомуродова Хосият - Самарқанд давлат университети қошидаги аниқ фанларга ихтисослашган мактабнинг маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси
  • Иноятов Сулаймон Иноятович - Бухоро давлат университетининг юриспруденция ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси профессори, Бухоро вилояти
  • Мадреимов Полат Шамшетович - «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли бош балетмейстери, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Матёқубова Гавҳар - Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси саҳналаштирувчи балетмейстери
  • Саъдиев Ёдгор Ҳабибович - Ўзбек Миллий академик драма театри директори
  • Салимов Олимжон - Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри
  • Усмонова Юлдуз Иброҳимовна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
  • Ҳасанова Муҳтарам Урушовна - Боёвут туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактаби директори, Сирдарё вилояти

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  • Азизов Турғун Турсунович - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
  • Жалилов Исмоилжон Тўлаганович - Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори
  • Мусоқов Зулфиқор Жалолович - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси постановкачи кинорежиссёри

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Абдуллаева Азатхон - Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актрисаси
  • Абдуллаева Мунаввара - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали, драматик театр ва кино санъати кафедраси профессори
  • Алламуратов Менгнар Мамаюсупович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари, шоир
  • Зокиров Раҳматилла Ҳусанович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миллий мусиқа чолғулари устаси
  • Зарипова Карима Фахритдиновна - Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи директори
  • Ирисметов Муроджон Эргашевич - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
  • Комилов Мирзаян Мирзааҳмедович - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, академик
  • Қаюмова Одинахон Зокировна - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, дўппидўз, Андижон вилояти
  • Қўзиев Тоир Асқарович - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчиси
  • Нишонов Баҳодир Эсонович - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри
  • Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти бош илмий ходими
  • Усмонова Малика Шамсутдиновна - Тошкент шаҳар перинатал маркази директорининг неонатал хизмати бўйича ўринбосари
  • Эргашев Орзиқул Муротович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Жабборова Юлдуз Қосимовна - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг кафедра профессори

«Дўстлик» ордени билан

  • Абдиев Алланазар Идирейсович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Абдуллаева Умида Зокиржоновна - Яшнобод туманидаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Аъзамов Миразиз Мирғаниевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
  • Аъзамхўжаев Саидакбар Саидович - Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори
  • Азатова Феруза Мураталиевна - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Шодлик» ашула ва рақс ансамбли балетмейстери
  • Азимов Шариф Турсунович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол, Самарқанд вилояти
  • Алимасов Виктор Александрович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг маданият ва санъат менежменти кафедраси профессори
  • Бабаханова Данисия Даяновна - Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси
  • Вилданов Джиангир Румилевич - Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежининг эстрада актёрлиги бўлими катта ўқитувчиси
  • Ғозиев Юнусали - Марҳамат туманидаги «Андижон самоси» халқ ҳаваскорлик дорбозлар гуруҳи бадиий раҳбари, Андижон вилояти
  • Давронов Беҳзод Дамирович - Россия Федерацияси давлат академик катта театри опера солисти
  • Жабборов Нурбой Абдулхакимович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси мудири
  • Зуннунова Севара Закиржоновна - Ўзбек Миллий академик драма театри модельер рассоми
  • Ирзаев Баҳром Шаймаматович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи бош илмий ходими
  • Исматуллаева Барнохон Адилжон қизи - Германия Федератив Республикаси Ганновер давлат опера театри солисти
  • Исроилов Анвар Шавкатович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, наққош, миниатюрачи рассом, Тошкент шаҳри
  • Исраилов Умид Шавкатович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
  • Қосимов Рифатилла Кудратуллаевич - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом чолғу ижрочилиги кафедраси профессори
  • Ким Людмила Сергеевна - Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
  • Кўчиев Исматбой - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, публицист
  • Қуватов Умриузоқ Юлдашович - Ўзбекистон давлат филармониясининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси хонандаси
  • Қўчқорова Муҳаббат Узоқовна - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, каштадўз, Бухоро вилояти
  • Маматова Ширин Мамажоновна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
  • Маннопов Султонбек - Фарғона давлат университетининг мусиқа таълими кафедраси мудири, профессор, Фарғона вилояти
  • Мелдебеков Акжол Мелдебекович - Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада санъати институтининг эстрада хонандалиги кафедраси катта ўқитувчиси
  • Милова Виолетта Федоровна - Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг махсус фортепиано бўлими ўқитувчиси
  • Мирзаев Акмалжон Бурхонович - Фарғона вилояти мусиқали драма театри актёри
  • Муқимов Комил - Ўзбекистон Миллий университети профессори, академик
  • Муродов Шоносир Шоазизович - Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби услубчиси
  • Нажмиев Амридин - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста, Самарқанд вилояти
  • Назаримбетов Базарбай Матжанович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Насимов Ҳилол Тўлқинович - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, постановкачи режиссёр
  • Неъматов Зикрилло Хайриевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
  • Погорелова Ольга Васильевна - Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг нумизматика ва махсус сақлаш фонди илмий ходими
  • Раҳмонов Каримбой - Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси директори
  • Рустамхўжаев Шокирхон Шодмонхўжа ўғли - Адабиётшунос, матншунос, Андижон вилояти
  • Рисюкова Юлия Васильевна - Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директорининг ўринбосари
  • Султонова Шаҳноза Абдувоҳидовна - Тошкент давлат техника университетининг машинасозлик факультети декани
  • Сайдумаров Муртазо Ғозиевич - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг хорижий тиллар кафедраси доценти
  • Салимов Шоқаҳҳор Муҳаббатович - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, публицист
  • Сафьянова Венера Музагидовна - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси
  • Туробжонов Садриддин Маҳаматдинович - Тошкент давлат техника университети ректори, профессор
  • Утепбергенова Бибирабига - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ чолғулари оркестри фахрий хонандаси
  • Умрзоқов Болтахўжа Эрматович - Тошкент давлат техника университетининг умумий физика  кафедраси профессори
  • Факторович Гилсина Аксановна - Самарқанд вилояти рус драма театри актрисаси
  • Фахаргалиев Равил Нагимович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестр созандаси
  • Хамидова Марфуа Азизовна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори
  • Харченко Ольга Ивановна - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот узатиш хизмати бошлиғи ўринбосари
  • Хушваков Наби Олимович - Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори, Қашқадарё вилояти
  • Шарипов Бобохон - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон
  • Эштухтарова Олия - Жиззах вилояти мусиқали драма театри актрисаси
  • Йўлдошев Шоҳрух Алишерович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
  • Янов-Яновский Дмитрий Феликсович - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, композитор

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Абдуғаффаров Абдусаттор Абдужабборович - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
  • Қодирова Ҳусния Абдурасуловна - Касби туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  • Машарипова Дано Янгибоевна - Чирчиқ шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Тошкент вилояти
  • Тожибоева Тўлқиной Обиджоновна - Олтиариқ туманидаги 19-мактабгача таълим ташкилоти услубчиси, Фарғона вилояти
  • Холмирзаева Сайёра Шукуровна - Тошкент давлат аграр университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти
  • Чуккиев Рашит Абдувахабович - Андижон вилояти қўғирчоқ театри актёри
  • Эргашев Зокиржон - Наманган вилояти ихтисослаштирилган санъат мактабининг пуфлама ва зарбли чолғулар кафедраси мудири

II даражали «Саломатлик» ордени билан

  • Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна - Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш ишлари бўйича проректори  – кўп тармоқли клиникаси бош шифокори, Самарқанд вилояти
  • Абдураҳимов Зоҳид Абдувосиқович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
  • Болтаев Абдукарим Мажитович - Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг «Мачай» оилавий шифокорлик пункти мудири, Сурхондарё вилояти
  • Ғайбуллаева Шаҳзода Жалаловна - Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг «Ғафур Ғулом» оилавий шифокорлик пункти мудири, Сирдарё вилояти
  • Надирова Саодат Файзилловна - Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори, Қашқадарё вилояти
  • Саидов Мақсуд Орифович - Болалар миллий тиббиёт маркази директори
  • Халимова Замира Юсуфовна - Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
  • Ҳалилов Нажмиддин Шерматович - Томди тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Навоий вилояти
  • Юнусов Абдулмажит Абдулаҳатович - Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Фарғона вилояти

«Соғлом турмуш» медали билан

  • Жонизоқова Сайёра Соннибаевна - Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 17-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти
  • Жумабоева Марғуба Умирбековна - Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлими мудири
  • Тошбоев Раҳимжон Аҳмедович - Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

  • Қўчқоров Исломжон Нурали ўғли - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
  • Сайдалиев Жавоҳир Абдурайим ўғли - Ўзбекистон давлат симфоник оркестри созандаси
  • Солижонов Хушнуджон Хуршид ўғли - Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандаси

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдухолиқов Мансур Мақсудович - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси постановкачи кинорежиссёри
  • Бектурдиев Акбар Эгамбердиевич - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, постановкачи кинорежиссёр
  • Ганжаева Лола Атаназаровна - Хоразм Маъмун академиясининг табиий фанлар бўлими бошлиғи
  • Гукасян Наринэ Рудольфовна - У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалхонаси логопеди
  • Жиемуратова Гоззал Даулетияровна - «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли раққосаси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Жумаева Малика Абидовна - Бухоро давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Бухоро вилояти
  • Исамова Каромат Қодировна - Жиззах вилояти қўғирчоқ театри бош режиссёри
  • Исҳоқова Элсевар Жасуровна - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси либослар бўйича постановкачи рассоми
  • Ишмуҳамедова Шаҳзода Равшановна - Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри актрисаси
  • Йўлдошева Муҳаббат Хуснидиновна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, таржимон
  • Йўлдашов Турғунпўлат Валиевич - Сурхондарё вилояти санъат саройи бош режиссёри
  • Қорабоева Фароғат Рихсибоевна - Олмазор туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат уйи энагаси, Тошкент шаҳри
  • Каримова Гулчеҳрахон Тоҳировна - Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати мумтоз рақс фани ўқитувчиси
  • Қосимов Убайдулла Патҳуллаевич - Республика «Усто» уюшмасига қарашли «Шарқона сайқал» хусусий корхонаси миниатюрачи рассоми
  • Келдиев Анвар Фарҳодович - Фориш туманидаги «Боғдон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, Жиззах вилояти
  • Кудрявцева Надежда Анваровна - Фарғона вилояти рус драма театри актрисаси
  • Қурбонов Негмат Туйғунович - Самарқанд шаҳридаги 5-имконияти чекланган шахслар учун махсус маданият маркази раҳбари
  • Лушникова Елизавета Валентиновна - Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг археология фонди илмий ходими, Самарқанд вилояти
  • Мамасодиқов Нурилло Шукруллаевич - Фарғона шаҳридаги «Мeridian Diagnostic Hospital» тиббиёт маркази раҳбари, Фарғона вилояти
  • Машарипов Одамбой Вапаевич - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Хоразм вилояти
  • Машарипова Наргиза Отахоновна - Урганч давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти, Хоразм вилояти
  • Нуриллоев Бахтиёр Бахшиллоевич - Ромитан туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Одилов Муроджон Шуҳратович - «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси кинорежиссёри
  • Охунов Мансуржон Носирович - Учкўприк туманидаги «Ҳангома» ҳаваскорлик театри режиссёри, бадиий сўз устаси, Фарғона вилояти
  • Раҳимов Баҳром Абдиевич - Деҳқонобод тумани маданият марказининг бахшичилик тўгараги раҳбари, бахши, Қашқадарё вилояти
  • Рўзиева Шоҳиста Абдулҳамидовна - Андижон шаҳар кўзи ожизлар кутубхонаси мудири, Андижон вилояти
  • Рўзимуродов Рўзимурод Нарзуллоевич - Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
  • Садирова Фароғат Нишоновна - Конимех тумани «Дўстлик» маданият маркази бадиий раҳбари, Навоий вилояти
  • Саидова Феруза Камилевна - «Янги авлод форуми» болалар ижодиёт марказининг театр тўгараги раҳбари, кино актёри
  • Солиев Адҳам Умарович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
  • Соҳибназаров Санъатилло Насруллоевич - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Самарқанд вилояти
  • Стежка Вероника Юрьевна - «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси артисти
  • Тойиров Жамол Мухидинович - Бухоро туманидаги «Мавжи Бухоро» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, Бухоро вилояти
  • Умирова Инобат Мўминовна - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
  • Фадеева Татьяна Валерьевна - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг театр безаги рангтасвири  кафедраси катта ўқитувчиси
  • Хашимов Акрам Абдиевич - «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бош муҳаррирининг ўринбосари
  • Худойбердиева Гулбаҳор Сайдаҳматовна - Арнасой туманидаги 5-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Жиззах вилояти
  • Ҳасанов Ҳамза Рустамович - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
  • Шафиева Марям Фуатовна - Мирзо Улуғбек туманидаги 50-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
  • Эшонқулов Бегали Нурали ўғли - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
Top