Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси бўйича нималар қилинди?
2017 йилда “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида 2017-2020 йилларда хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туризм хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари фаолияти такомиллаштирилди. Эндиликда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ИИБда вазият марказлари фаолият кўрсатади. Улар хавфсиз туризм ҳолатини мониторинг қилиш, сайёҳларни реал вақт режимида эҳтимолий хавфлардан хабардор этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдамлашиш билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқармалар ташкил этилди ва мазкур бошқармалар бошлиқлари тайинланди. Улар, ўз навбатида, вилоят ИИБ бошлиқларининг ўринбосари ҳисобланади. Янги ташкил этилган бошқармаларга хорижий тилларни мукаммал биладиган ходимлар ишга қабул қилинган.
Мамлакатда бўлиб турган даврда сайёҳлар хавфсизлигини, транспортдан фойдаланиш ва кўчишларини таъминлаш бўйича туризм соҳасида хизматлар кўрсатувчи ва етиб келган сайёҳлар ҳисобини юритувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш режалаштирилмоқда. Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабздаги транспорт инфратузилмалари ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида плакатлар, белгилар ва кўрсаткичлар ўрнатилмоқда.
Мобиль илова сайёҳларни мамлакатимизда бўлиш қоидалари, виза ва рўйхатга олиш жараёнлари, диққатга сазовор манзиллар ва йўналишлар, шунингдек, яқин ички ишлар органи таянч пунктлари ва тиббиёт муассасалари тўғрисида хабардор қилиб туради. Мазкур мобиль иловада сайёҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мушкул вазиятга тушиб қолганлик тўғрисида хабар юбориши ёки ўз мамлакатининг консуллик идорасига мурожаат ёзиши мумкин.
Яшаш жойи хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонхонага жойлашиш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳар бир меҳмонхонада етиб келган сайёҳларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга имкон берувчи «Э-меҳмон» электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Меҳмонхоналарга кириш жойи куну тун видеокузатув остида бўлади.
Бундан ташқари, «Хавфсиз туризм» ягона аппарат-дастурий мажмуаси жорий этилади. Бу видеокузатув, маълумотларни таҳлил қилиш ва автомат равишда қайта ишлаш, ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тизими ҳисобланади.
Туристик диққатга сазовор масканларга ташриф буюрган сайёҳлар ва расмий хорижий делегациялар хавфсизлигини таъминлаш ва кечки кўнгилочар дастурларни ташкил этиш соҳасида сайёҳларни индивидуал ҳимоя қилиш бўйича махсус техник воситаларга бўлган талабларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024