Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“UzTest” давлат корхонаси бош бухгалтери 2 ой учун ўзига 468 млн сўм маош ёзган бўлиши мумкин
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази бош бухгалтери ўзига январь ойида 157,6 млн сўм, февраль ойида 310,8 млн сўм миқдорида ойлик ёзган бўлиши мумкин. Марказ матбуот хизмати ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
Фото: UzTest
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (“UzTest”) давлат муассасасида бош бухгалтер лавозимида фаолият юритувчи Акмал Бакиловнинг ойлик даромадлари бўйича маълумот тарқалди.
Унда, бош бухгалтери январь ойида 157 590 680 сўм, февраль ойида 310 808 200 сўм миқдорида маош олгани кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан “UzTest” расмий муносабат билдирди.
“Ҳозирги вақтда ушбу хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, хабарнинг нохолис ёки ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”, – дейилади ташкилот хабарида.
Мавзуга оид
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
20:45 / 08.07.2025
UzTest’да катта ўғрилик: Германиядан олиб келинган ускуна таг-туги билан йўқолди
20:17 / 02.07.2025
Пискентдаги автополигондан навбатсиз сертификат олингани тасдиқланди
07:51 / 25.04.2025