Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшлар форуми-2021»нинг ёпилиш маросимидаги чиқишида форумда берилган ваъдалар бажарилишини айтиб ўтди.
«Форумни кузатиб боряпман. Жуда чиройли гапларни гапиришяпти. Мен умрим давомида завод, фабрикалар қурибман, аммо гапириш санъатидан, ораторлик санъатидан бироз узоқроқ бўлибман. Узр сўрайман.
Ҳоким бўлишим хаёлимга ҳам келмаганди. Шунинг учун жудаям гапга уста эмасман.
Форумга қўшни Қозоғистондан 31 нафар ёшлар етакчилари ҳам ташриф буюрган, Озарбойжон, Қирғизистон ва Туркманистон ёшлари ҳам кейинги йилги форумда иштирок этишни сўраган. Бу халқаро форумга айланишидан умидворман.
Форумда айтганларимиз – ёшларга берилган сўзларни албатта бажарамиз. 24 соат тинмай ишлаб бўлса ҳам, қанча кучимиз ва вақтимиз кетса ҳам ёшларга берган ваъдамизни бажарамиз. Ёшларга берилган ҳар бир сўз нуқта, вергулигача бажарилади. Президентимиз бажарилмай қолишига йўл қўймайди», дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди.
«Сўзим охирида тавсия қилмоқчиман. Истасангиз қулоқ тутинг, истамасангиз йўқ.
Ҳурматли ёшлар, ўз кучига ишонмаган ёшлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди. Фақатгина ўзига юрагидан ишонган инсон ватаннинг келажагига ишониб яшайди.
Интернет нашрларида, ОАВда давлатда қилинаётган ишлардан нолиб, арзимаган нарсалардан муаммо топиб ёзаверадиган одамлар ўзининг ҳам келажагига ишонмайди.
Биз бугун ўзига ишонмайдиган инсонларни сиз фаол инсонлар, уюшган ёшлар билан қўшиб, ўзига ва келажагига ишонтиришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, шундай инсонларнинг фикри тубдан ўзгаради.
Бунда бизга катта ёрдам берган ОАВга, барча журналист ва блогерларга таъзим қиламан», деди у.
Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2025
Собиқ “Тоштурма” ҳудуди тадбиркорга бериб юборилгани маълум бўлди. У ер хиёбон бўлиши керак эди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024