Ўзбекистон | 10:33 / 04.03.2024
19355
1 дақиқада ўқилади

Ҳисор давлат қўриқхонасида оқ бошли қумой тасвирга олинди

Оқ бошли қумой Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, уни овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган.

Фото: Видеодан кадр

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан оқ бошли қумой тасвирга олинди.

Оқ бошли қумой заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. 

Сўнгги йилларда Оҳангарон сув омборида 30 тагача, Обжазсойда (Қурама тоғи)  46 та, Деҳқонободда – 70 та, Танги қишлоғида (Кўҳитанг) – 27 та дан иборат галаси учраган. 

Сурхон давлат қўриқхонасида мазкур турнинг умумий сони 2015 йилда 55-60 тани ташкил этган. Марказий Осиё популяциясининг сони барқарор. Дунёдаги популяцияси 500 мингдан 1 миллионтагача экани тахмин қилинади.

Мавзуга оид