Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув участкаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди.

Қизил ёки узун думли суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган. Вазни 9 кг, тана узунлиги эса 37-80 смга етади.

Кузатишлар натижаларига кўра, қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учраши аниқланган.