Ўзбекистон | 19:00 / 22.03.2022
6741
2 дақиқада ўқилади

MFactor асосчисидан тавсиялар: “Тадбиркор ўз маҳсулотини тақдим этадиган аудиторияни тўғри танлаши лозим”

“Инсонлар вақтини қаерга қаратяпти?”: MFactor асосчисидан тавсиялар

Ўзбекистондаги таниқли MFactor, Deli каби брендлар эгаси Ҳусан Мамасаидов Kun.uz билан суҳбатда ўз маҳсулотининг эгасини топишни истаган тадбиркор учун аудитория танлашнинг муҳим аҳамиятлари ҳақида гапирди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бугун одамларнинг энг кўп вақти телефон билан банд бўлмоқда. Кўпчилик эрталаб уйқудан кўз очган заҳоти ижтимоий тармоқларни ёки телеграмни кузатиш учун телефонга юзланади. Бу ҳолат эса ўз маҳсулотини жамиятга тақдим қилаётган тадбиркор учун керакли сигнал - улар мижозлар вақт сарфлайдиган омилни тўғри танлаши лозим.

“Шундай янгиликларни етказиб бераётган ресурс сифатида Kun.uz’ни маъқул топганман. Ўзбек сегментидаги аудиторияси энг катта, ижтимоий тармоқларда миллионлаб кузатувчиларга эга бу платформадан унумли фойдаланиш керак. Маҳсулотимиз керакли сегментга тезкор етиб боришини истасак, бунга беэътибор бўлмаслигимиз керак.

Хорижда ўтказилган бир неча минг долларлик малака ошириш курсларини ўқиганимда аудитория танлаш салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунда биринчи бўлиб ўзбек бозорида бунга арзирли ресурс сифатида Kun.uz хаёлимга келди”, - дейди у.

Ҳусан Мамасаидов бизнесдаги барча лойиҳаларида, хусусан, MFactor лойиҳаси бошланган кунданоқ сайт билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади: “Шу кунга қадар кўнглимиздаги натижаларга эришиб келяпмиз. Жамоага, Kun.uz’даги профессионализмга юқори баҳо берамиз. Телеграм каналлари аудиториясига кўз ташлаганда, энг кўп обуначилари бўлган канал қидирганда биринчи ўринда Kun.uz телеграм канали чиқиб келади. Шу аудиториянинг ўзиёқ жамоанинг меҳнатига берилган баҳо сифатида кўринади”.

Мавзуга оид