Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қурилаётган кўп қаватли уйда газ портлади
Бухоро шаҳрида янги қурилаётган уйда портлаш рўй бериши оқибатида камида уч киши жароҳатланди.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
4 феврал куни Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 қаватли турар жой биносининг 3-қаватида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлиши оқибатида уч киши жароҳатланган. Жабрланганлар шаҳар касалхонасига жойлаштирилган.
Ҳозирча вафот этганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўриш мумкинки, портлаш содир бўлган уй қаршисидаги савдо дўконига ҳам шикаст етган.
Ҳодиса жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари гуруҳи иш олиб бормоқда.