Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими тизимида ментор лавозими жорий этилади
Халқ таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган эди.
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шунингдек, туман халқ таълими бўлимларидаги умумтаълим фанлари бўйича «методист» (услубчи) лавозими ўрнига «ментор» лавозими жорий этилиши кўзда тутилган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Умаров ушбу янгиликнинг бўйича изоҳ берди.
«Методистлар ҳудуддаги фан ўқитувчиларига етакчи, локоматив бўлиши, республика тизимидаги янгиликларни устозларга етказиш вазифасини бажариши керак.
Шундай муҳим вазифа юкланган бўлса-да, методистларнинг маоши ўзгармаган. Ойлик маоши 1 миллион сўм бўлган устозлар етакчиси – методист лавозимига талабгорлар эса доим ҳам юқори малакалилар бўлмаган», дейди Алишер Умаров.
Унинг таъкидлашича, методист фаолияти якунланиб, ўрнига «ментор» («бошқаларга иш ўргатувчи киши») лавозимининг жорий этилиши билан уларнинг мавқейи ва маоши оширилади. Менторлик лавозимига эса олий тоифали ўқитувчилар орасидан сараланган кадрлар танлаб олинади.
Бу билан менторлар ҳудудларда Халқ таълими вазирлигининг асосий ёрдамчиларига айланади.
Мавзуга оид
22:22 / 03.10.2022
Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфлар дарсликлари бўйича ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди
22:39 / 26.02.2022
Халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар учун “Таълимда лидерлик” курслари бошланди
22:43 / 20.11.2021
“Янги авлод дарсликларини тайёрлаш жараёнини янада тезлаштиришимиз лозим” – Бахтиёр Саидов
15:00 / 15.04.2021