Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
Тошкент шаҳрига электропоездда келиб, автобус ва метрога чиқувчилар учун интеграциялашган тарифлар жорий этилади. Ҳукумат қарорига кўра, бундай тарифлар 2026 йил 1 сентябргача амал қила бошлаши керак. Қарор асосида, бундан буён шаҳардан 12 километргача четга чиқувчи йўналишлар ҳам шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади. Автобус, электробус ва троллейбуслар импорти утилизация йиғимидан озод этилди.
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темирйўл қатновларида йўлкира ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизими, шу жумладан, “электропоезд-автобус” ва “электропоезд-метро” жозибадор тариф режалари жорий этилади.
Шунингдек, шаҳар четидан 5 кмгача ёки транспорт бош режаларига мувофиқ шаҳардан кўпи билан 12 кмгача четга чиқувчи йўналишлар ҳам эндиликда шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади.
Қарорга асосан, ҳайдовчи билан бирга 60 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, Евро-5 ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган М3 тоифадаги (III синфга мансуб бўлмаган) янги транспорт воситаларини (автобус/электробус ёки троллейбуслар) 2027 йил 31 декабрга қадар импорт қилишда утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилади.
Мазкур қарорда йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлиши ҳам белгилаб қўйилди. Унга кўра, 1 сентябрдан бошлаб, автобусга чиқаётган пайтда йўл ҳақини тўламаган йўловчилар чиптасиз юрган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026