Ўзбекистон | 07:13 / 27.08.2024
10777
1 дақиқада ўқилади

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади 

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябр) дам олади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 4 кун дам олади, дея хабар берди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Дам олиш кунлари Шавкат Мирзиёевнинг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Унга кўра:

31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябр — Мустақиллик байрами куни;
2 сентябр — кўчирилган дам олиш куни (байрам якшанба кунига тўғри келиши сабабли);
3 сентябр — барча учун қўшимча дам олиш куни.

4 сентябрдан барча ходимлар яна тўлиқ ишга қайтади.

Мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда дарслар 4 сентябрдан, олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрдан бошланади.

Мавзуга оид