Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Байденни дўппослаш истагида эканини маълум қилди
Дональд Трамп ва Жо Байден. Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар собиқ вице-президенти Жо Байденни дўппослаган ҳамда йиғлашга мажбур қилган бўларди.
«Аҳмоқ Жо Байден ўзини зўр йигитдек тутишга ҳаракат қилмоқда. Аслида эса у кучсиз, ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Бироқ, менга барибир таҳдид қилмоқда, иккинчи марта, жисмоний ҳужум билан. У мени билмайди, аммо мен уни тезда ва кучли тарзда йиқитган бўлардим, ҳамда у тинмай йиғлаган бўларди. Жо, одамларга таҳдид қилма!» - дея ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ, АҚШ собиқ вице-президенти агарда ҳозир мактаб пайти бўлганида, Трампни яхшилаб дўппослаган бўлишини маълум қилганди. Январь ойида эса Жо Байден Дональд Трампни нарса, деб атади.