Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилишини айтди.
Фото: Kun.uz
Вазир қиш мавсумида автомобил эгаларига енгиллик бериши кутилаётган янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) ишини ва уларда газ мавжудлигини реал вақт режимида кузатиш имкони бўлади. Бунинг учун мобил илова ишга туширилади.
У мазкур тизим бутун мамлакат бўйлаб 1200 дан ортиқ ёнилғи қуйиш шохобчасини қамраб олишини айтди. Фойдаланувчилар нафақат газ мавжудлигини, балки у ёки бу ёнилғи қуйиш шохобчасига газ қачон келиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот олиши мумкин.
Илова маҳаллий IT-компаниялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда ва яқин орада юклаб олиш учун тайёр бўлади. Лойиҳанинг асосий жиҳатларидан бири унинг бепуллигидир. Ёнилғи қуйиш шохобчалари ўз объектларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб, ихтиёрий равишда тизимга уланиши мумкин.
Ҳайдовчилар учун янги мобил илова 1 декабргача тайёр бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 14.04.2026
Президент нефть-газ тармоғида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашни буюрди
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
20:56 / 25.03.2026