Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Орият» ва «Қорадори» кенг кўламли тадбирларида 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Мамлакат бўйлаб ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишга қарши курашиш тадбирлари ўтказилди.
Фото: ДХХ
ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 5-7 февраль кунлари мамлакат миқёсида «Орият» ва «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
7 февраль куни ўтказилган «Орият» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида сауналар, SPA салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.
Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.


Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят иши доирасида 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 153 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1920 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилди.
«Қорадори» кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбир доирасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган 1401 нафар шахс билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида қарийб 29 кг гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатилди. 18 та ноқонуний ўқотар қурол ва 126 дона совуқ қуроллар аниқланди.


Шунингдек, 339 нафар шахсга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 656 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси «закладка» усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида «закладка» усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами 200 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба урганлиги ва нархи 280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда 460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.
Қайд қилинишича, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.
Мавзуга оид
08:59
Самарқанд ва Сурхондарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олиб киришга уриниш тўхтатилди
17:59 / 14.12.2025
Сурхондарёда божхона ходими, Наманганда кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
08:49 / 27.11.2025
Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
08:20 / 26.11.2025