Ўзбекистон | 12:11 / 27.02.2021
9675
6 дақиқада ўқилади

Завқли саёҳат: янги таассуротлар учун бориш тавсия этиладиган жойлар

Байрам ёки узоқ кутилган таътил – бу катта бўлмаган, лекин, жуда завқли саёҳатга отланиш учун идеал вақт.

Asialuxe Travel қизиқарли йўналишлар, у ёки бу давлатда дам олишнинг ўзига хосликлари, шунингдек, саёҳатни режалаштириш учун қулай саналар ҳақида маълумот беради.

Мальдив ороллари

Қишда энг оммабоп бўлган йўналиш баҳорда ҳам давом этади. Мальдив ороллари бутун йил давомида жуда чиройли: қуёшли об-ҳаво, оппоқ пляж ва кўплаб кўнгилочар масканлар сизни кутмоқда.

Бу ерда сиз ўзингиз учун узоқ кутилган «диджитал-детокс»ни амалга оширишингиз, шаҳар шовқинидан дам олишингиз, офтобда қорайишингиз ва албатта денгиз таомларини татиб кўришингиз мумкин бўлади.

Ўйин-кулгига келадиган бўлсак, ҳар бир меҳмонхона (бу бутун орол) вақтни қизиқарли ўтказиш учун кўплаб таклифларни тақдим этади: сувнинг 20 метр чуқурлигида дайвинг, снорклинг, СПАда ҳордиқ чиқариш, океан ўртасида қайиқда қуёш ботишини томоша қилиш ва ҳатто дельфинлар билан сайр қилиш.

Малега қадар туристик тўпламлар ва авиачипталар қуйидаги саналарда мавжуд:

06.03.2021 – 13.03.2021

13.03.2021 – 20.03.2021

20.03.2021 – 27.03.2021

Боғланиш учун: t.me/asialuxe_n

Анталия

Анталия – бу турли ранглар, узоқ вақт пиёда сайр қилиш учун қулай об-ҳаво ҳамда ёқимли нархга эга Ultra All Inclusive концепциясидаги ҳашаматли меҳмонхоналар.

Шаҳарнинг шарқий колорити, ҳар қадамда тарихий, диққатга сазовор жойлар, такрорланмас асл таомлар, ажойиб шоппинг, ўзгарувчан муҳит ва денгиз ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Анталияга қадар тўғридан тўғри рейслар баҳорда ҳар 10 кунда, ёзда эса ҳар куни амалга оширилади.

Боғланиш учун: t.me/asialuxe_r

Истанбул

Сирли, ҳашаматли, ўзгача… Истанбул ҳақида афсоналар келтириш мумкин, бу шаҳарга бир марта ташриф буюриб, сиз уни самимият ва илиқлик учун яхши кўриб қоласиз.

Истанбул йилнинг ҳар қандай вақтида ажойиб: турли дарахтлар, иссиққина «симит» ва гулларнинг сармаст қилувчи ифори, ёқимли об-ҳаво, Босфор қирғоғида севимли чой ва қарсилдоқ «симит» билан тамадди қилиш.

Диққатга сазовор жойлар сизни ҳар бир қадамда қарши олади: Истанбулдаги ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир уйга ҳайратланарли маданият ва тарих сингдирилган.

Истанбулга қадар рейслар ҳар чоршанба кунлари амалга оширилади.

Боғланиш учун: t.me/asialuxe_f

Шарм-эль-Шейх

Шарм-эль-Шейх курорти одамларни у ерда бутун йил давомида дам олиш имкониятининг борлиги билан ўзига жалб қилади. Фиръавнлар ватани, эҳромлар ва Қизил денгизнинг мовий чуқурлиги дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб сайёҳларни жалб қилади.

Шаҳар Қизил денгиз қирғоғида жойлашган ва у кўплаб тажрибали сайёҳларнинг фикрларига кўра, энг чиройли ва бой сувости флора ва фауналарининг бирига эга жой сифатида тан олинган. Шарм атрофида жуда чиройли маржон қоялар бор, у ерларда балиқ ва бошқа денгиз жонзотларининг ўнлаб турлари яшайди. Бу ер ниқоб ёки акваланг билан сузишни ёқтирадиган кишилар учун жаннатдир!

Шарм-эль-Шейхга туристик тўпламлар ва авиачипталар бутун йил давомида мавжуд.

Боғланиш учун: t.me/asialuxe_Di

Дубай

Денгизда қуёш остида қорайиш, дунёнинг энг зўр ресторанларида овқатланиш ва замонавий архитектурадан баҳраманд бўлишни хоҳлаяпсизми? Кундалик ҳаётдан илиқ ва замонавий Дубайга қочиб кетишни таклиф қиламиз. Чиройли машиналар, бинолар ва ажойиб шопинг-фестиваль – бу ушбу фантастик шаҳарнинг фақатгина кичик бир қисми. Сувли жараёнлардан баҳраманд бўлиш, масжидларни зиёрат қилиш ва Бурж-Халифа билан анъанавий тарзда суратга тушишни тавсия қиламиз.

Дубайга мунтазам рейслар ҳафтасига беш маротаба, қулай Uzbekistan Airways авиалайнерларида амалга оширилади.

Боғланиш учун: t.me/asialuxe_ba

Юқорида айтиб ўтилган рейслар хавфсизликнинг барча санитар-эпидемиологик нормаларига амал қилган ҳолда, қулай, ихчам ва катта самолётларда амалга оширилади.

Компания телефон рақами ва сайти орқали туристик тўпламлар нархлари ва авиачипталар билан танишиш ва уларни банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, 712017777. Шунингдек, Мальдив ороллари, Анталия, Шарм-эль-Шейх, Дубай ва Истанбулга бўлган турларни шаҳарнинг барча сайёҳлик агентликларида буюртма қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Asialuxe Travel сайёҳлик оператори 2018 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий вазифаси – бу барча истакларни ва ҳар қандай бюджетни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон аҳолисига таътилни чет элда ўтказишда ёрдам беришдир. IT-технологияларининг сўнгги ютуқларини жорий этиш ҳисобига, хизматлар савдосини оптималлаштириш авиачипта ва туристик тўпламларни сотиб олиш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга имкон берди.

B2B ҳамкорлиги учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик корхоналари ва авиакассаларини таклиф қиламиз ҳамда юқоридаги телефон рақамига мурожаат қилишни сўраймиз. Asialuxe Travel компанияси самарали ҳамкорликка тайёр.

Asialuxe Travel – инновацион ёндашув, фойдаланишнинг оддийлиги ва максимал даражадаги қулайлик.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 24.

Телефонлар: +99871 2017777; +99899 4858788; +998 99 9368788

Telegram: t.me/asialuxe

Telegram'даги «қайноқ» турлар: t.me/asialuxehottours

Telegram'даги «қайноқ» турлар (ўзбек тилида): t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Веб-сайт: www.asialuxe.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид