07:34 / 08.10.2022
15371

Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари норасмий учрашувида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.

Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шериклик муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан давлат раҳбари Россияга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Top