Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдусалом Азизов ДХХ раиси этиб тайинланди
Давлат хавфсизлик хизматига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг аниқлик киритишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) лавозимидан озод этилган.
Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилда 22 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. 2015 йил 21 апрелдан 2018 йил 31 январга қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида бўлган. 2018 йил 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.
Ўз навбатида, генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
У аввалроқ ўз лавозимидан озод этилган Ихтиёр Абдуллаев ўрнини эгаллади. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган йиғилиш вақтида бу ҳақда маълумот берган.
Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2006 йиллар- Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006-2006 йиллар - „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси раиси, 2006-2008 йиллар - „Ўзнефтмаҳсулот“ акциядорлик жамияти раиси, 2008-2009 йиллар - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йиллар— Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2017 йиллар— Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил 4 сентябрдан — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
Мавзуга оид
08:01 / 12.03.2026
Тошкент ва Андижонда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар ушланди
08:21 / 11.03.2026
Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилиши режалаштирилган олтин мусодара қилинди
08:25 / 10.03.2026
Сурхондарёда ўқитувчи 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотишга уринганида қўлга олинди
09:12 / 09.03.2026