Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда қишки таътил узайтирилмади
Мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади, 11 январдан учинчи чорак бошланади.
Қишки таътил муддатининг 24 январга қадар узайтирилиши Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига, шунингдек академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар ўқувчиларига тааллуқли.
Аммо умумий ўрта таълим мактабларида таътил муддати узайтирилмаган, илгари қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни — 10 январь. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланганди. Бугун Олий таълим вазирлиги талабалар учун қишки таътил муддати узайтирилгани ҳақида хабар бериши ижтимоий тармоқларда янглиш фикрларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
00:05 / 24.01.2023