Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 январдан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда давом эттирилади
Вилоят ҳокимлиги иситиш тизимида муаммоси бор мактабдаги масалалар ҳал этилгани, синфхоналар “дарс ўтиш учун шай ҳолатга келтирилгани”ни маълум қилди.
Сурхондарё вилоятидаги айрим мактабларда иситиш тизимидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра қишки таътилдан кейинги дарслар 23 январ куни онлайн шаклда бошланган эди.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, маҳаллий ҳокимликлар кун давомида бу мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммоларни бартараф этган ва “ўқув хоналари дарс машғулотлари ўтиш учун шай ҳолатга келтирилган”.
“Мактабларда дарс машғулотлари ўтказиш учун зарур шароитлар тўлиқ яратилгани сабабли эртадан, яъни 24 январь кунидан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилади”, – дейилади ҳокимлик ахборотида.
Сурхондарёда 23 январдан 3-чорак онлайн бошланиши айтилган мактаблар қуйидагилар эди:
- Ангор туманидаги Нурли маскан кўзи ожизлар мактаби;
- Денов туманидаги 1, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 15, 16, 24, 28, 31, 34, 35, 44, 50, 53, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 65, 71, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 94, 97, 98-сонли мактаблар, 2, 10, 11-ИДУМлар ва 67-СИМИ;
- Жарқўрғон туманидаги 32-сонли мактаб;
- Узун туманидаги 2, 4, 5, 12, 27, 28, 31, 36, 63, 64-сонли мактаб ва 61-ИДУМ;
- Шўрчи туманидаги 125-сонли махсус мактаб;
- Термиз шаҳридаги 12-,17-сонли мактаблар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 23 январдан эътиборан республикадаги 10 104 та мактабдан 717 тасида дарслар онлайн бошланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026