Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат рўйхатига олинди
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Қўқон шаҳар “Ягона дарча” маркази томонидан “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат рўйхатига олинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январь кунги ПФ-4931-сонли Фармонига асосан “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиши белгилаб берилган.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси 2017 йилнинг 11 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Дирекция раҳбарига янги намунадаги давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тантанали равишда тақдим этилди. Фаолият кўрсатиш муддати мобайнида “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекциясига ҳозирги кунгача 150 га яқин тадбиркорлик субъектларидан ўз фаолиятларини эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга ошириш бўйича таклифлар келиб тушган.
Мавзуга оид
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026