Туркия мустақил Фаластиннинг ташкил этилишига интилади — Эрдўған
Анқара Исроилни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясига риоя қилишга мажбурлаш учун жадал ҳаракат қилмоқда, деди Туркия президенти.
Туркия 1967 йил чегаралари ичида ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилишига интилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги митингда айтиб ўтди.
«Фаластинликлар озодликка эришмагунча, Исроил босиб олинган ерларни қайтариб бермагунча ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил давлат яратилмагунча биз тўхтамаймиз», деди Туркия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Анқара БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини бажариш учун Исроилга халқаро босимни кучайтириш бўйича жадал ҳаракат қилмоқда.
«Туркия давлати худди Сурия, Сомали ва Қорабоғда бўлгани каби Ғазода ҳам имтиҳондан муваффақиятли ўтади», деб таъкидлади давлат раҳбари.
Мавзуга оид
02:16 / 18.09.2024
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
16:00 / 17.09.2024
Хавфлардан огоҳлантириш ва миграцияни тартибга солиш – Ўзбекистон ва Туркия нималарга келишди?
20:39 / 16.09.2024
Эстониялик акробат тарихда илк бор Осиёдан Европага тортилган троссдан юриб ўтди
18:37 / 14.09.2024