Жаҳон | 15:33 / 15.03.2019
23127
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия генерал-губернаторига ҳамдардлик мактуби йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлди. Шифохоналарга 30 га яқин ярадор етказилди.
Бундан олдин, Янги Зеландиядаги фожиа тафсилотлари маълум бўлганди.
Мавзуга оид
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
01:09 / 10.10.2024
Янги Зеландияда уч йил олдин фарзандлари билан уйидан қочиб кетган ота илк бор кўриниш берди
23:07 / 05.09.2024
Янги Зеландияда маори халқининг янги қироличасига тож кийдирилди
22:28 / 03.09.2024