Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсида 2та янги цемент заводи қурилади
Фарғона вилоятининг «Жўйдам таъмир қурилиш» компанияси ҳамда Хитойнинг «Tongli» ва «Shanfeng» ширкатлари иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Шартномага кўра, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида ҳар бири кунига 4000 тонна цемент ишлаб чиқарувчи икки корхона қуриб, фойдаланишга топширилади.
Булоқбоши туманида қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. Хитойлик ҳамкорлар ушбу лойиҳага 200 миллион долларидан ортиқ инвестиция киритиши кўзда тутилган. Корхоналарнинг қурилиш ишларига сарфланадиган маблағлар «Асака» ДАТБ ва ДТ «Халқ банки» Фарғона вилояти филиаллари томонидан молиялаштирилади.
Цемент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё 100 фоиз маҳаллий конлардан олинади.
Қайд этишларича, ҳозирда Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган «Қувасой цемент» компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар водий эҳтиёжининг 37 фоизини ташкил этади.
Янги корхоналарнинг ишга тушиши ҳудудда 1600 га яқин янги иш ўрни ташкил этиши билан бирга, водий аҳолисининг цементга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.
Маълумот учун, Булоқбоши туманидаги корхона 2017 йилнинг, Ўзбекистон туманидагиси эса 2018 йилнинг охирида қуриб битказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
22:57 / 22.12.2025
Фарғонада метан муаммоси: шохобчалар очилмади, вазир ваъда қилган контейнерлардан дарак йўқ
11:26 / 22.11.2025
Ҳавони ифлослайдиган корхоналарга муҳлат берилди: улар мониторинг станциясини ўрнатиши шарт
18:12 / 15.11.2025