Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ижод мактаблари сони 33тага етказилади
21 май куни АОКАда Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда йўлга қўйилаётган янги тартиблар ҳақида маълумотлар берилди.
Агентликнинг ижод мактаблари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Саид Аширов жорий ўқув йилида ижод ва ихтисослашган мактабларга қабул жараёнлари ва ўқиш жараёнларида юз берадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур мактабларга 7-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.
“2017 йилда ижод мактаблари ташкил этилган пайтда ўқувчилар сони 30 нафардан эди. Ҳукумат қарори билан эндиликда ўқувчилар сони 20 нафарга туширилди. Бу янги синфлар ташкил этилишига сабаб бўлади. Синфлардан 10 нафардан ўқувчилар олиниб, алоҳида янги синфлар ташкил қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш ҳам бу йилдан синов тариқасида онлайн тарзда йўлга қўйилади ва ижод мактабларининг ўзида ҳам ҳужжат қабул қилиш марказлари ташкил этилади”, дея таъкидлади бошқарма бошлиғи.
Ҳозирда республикада 9та ижод ва ихтисослашган мактаблар бўлса, 2025 йилга келиб бу мактаблар сонини 33тага етказиш режалаштирилган. Уларда ижоднинг бошқа йўналишларида ҳам таълим бериш йўлга қўйилади. Шунингдек, ўқувчи ўз хоҳишидан келиб чиқиб бошқа ҳудуддаги ижод мактабига ҳужжат топшириши мумкин. Ижод мактабларининг 8тасида узоқ ҳудуддан келиб ўқийдиган болалар учун ётоқхоналар мавжуд.
Маълумот учун, ижод мактаблари республиканинг 9та ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилган бўлиб, улар:
- Нукус шаҳрида Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Қарши шаҳрида Aбдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Aндижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги хорижий тиллар ҳамда она тили ва адабиёт фанини ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Хива шаҳрида Муҳаммад Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби;
- Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ижод мактаби .
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижод мактабларига қабул учун имтиҳон кунлари ва тартиби маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
14:35 / 19.12.2025
Ҳукумат қарори: ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди
11:46 / 04.06.2021
Янги ўқув йилида ижод мактабларининг қайси синфларига ўқувчи қабул қилиниши ҳақида маълумот берилди
12:08 / 06.04.2021
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилиниши айтилди
10:22 / 21.07.2020