Низомга кўра, ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади. Шу билан бирга, синфлар тўлдирилишига оид талаб ҳам белгиланиб, бир синфда 20 нафардан ортиқ ўқувчи бўлишига йўл қўйилмайди.

Таълим жараёни 5 кунлик ўқув ҳафтаси асосида ташкил этилиши кўзда тутилган. Бироқ ижод мактаби Педагогик кенгашининг қарорига кўра, заруратдан келиб чиқиб 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш мумкин.

Қарор билан ижод мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши қайд этилди. Шунингдек, ўқувчилар Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлардан йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтганда, ижод мактаби директорининг буйруғи билан кейинги синфга ўтказилиши белгиланди.