Ўзбекистон | 10:19 / 06.08.2021
4156
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган тест жараёнларининг биринчи кунида 15 нафар абитуриент синовдан четлаштирилди

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган тест жараёнларининг биринчи кунида 15 нафар абитуриент синовдан четлаштирилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг бешта ҳудудида, спорт майдонларида ўтказилаётган тест синовларида 15 нафар абитуриент тақиқланган воситаларни олиб киришга уринган.

Қайд этилишича, ҳолат ички ишлар ходимлари томонидан қайд этилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Қоидаларни бузган абитуриентлар синовдан четлатилган.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид