Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видео юзасидан расмий маълумот берилди
Интернет ижтимоий тармоқларида «15 ёшли бола уйланди» сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганилмоқда.
Маълум бўлишича, мазкур видео Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Н.А. (1983 йилда туғилган) томонидан ижтимоий тармоққа жойланган.
Текширув давомида аниқланишича, видеодаги дастлабки кадрлар 2025 йил ноябр ойида Паст Дарғом туманидаги «Обид Нур» тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимида тасвирга олинган. Кейинги кадрлар эса туман ҳудудидаги бошқа — «Шомгул» тўйхонасида олинган.
Қайд этилишича, видеода болалар тасвирланган жойда ҳеч қандай тўй маросими бўлмаган. Фуқаро Н.А. томонидан икки хил жойда олинган тасвирлар монтаж қилинган ҳолда бирлаштирилиб, ягона видеоролик шаклида тарқатилган. Ушбу ролик обуначилар сонини ошириш мақсадида, пранк сифатида тайёрлангани маълум қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва фуқаро Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Кўрилган қонуний чоралар ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Шу билан бирга, Болалар омбудсмани позициясига кўра, никоҳ ёшига етмаган шахслар билан боғлиқ никоҳни ҳар қандай шаклда тарғиб қилишга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида махсус тақиқловчи қонун нормаларини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Таъкидланишича, бола манфаатларига зид бўлган бундай ҳолатларга жамиятда мутлақо ўрин йўқ ва уларга барҳам бериш лозим.
Мавзуга оид
18:18 / 05.03.2026
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
11:21 / 25.02.2026
Таълим муассасаларида зўравонлик ҳолатлари: 6 педагог маъмурий жавобгарликка тортилди
15:41 / 23.02.2026