Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа
Президент жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.
“Кенг кўламли ислоҳотларимизнинг илк кунларидан бошлаб мен бир фикрни доим таъкидлаб келаман: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам. Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказдан тортиб энг қуйи бўғингача – барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши шарт”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.
Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни ўртага қўйиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Натижада жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Президент кенгаш аъзоларига, улар орқали бутун ишбилармонлар ҳамжамиятига ана шундай фаоллик учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025