Вазирлар Маҳкамасининг 672-сонли қарори (24.10.2025) билан “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом кенгашнинг мақоми, вазифалари ва иш тартибини белгилайди.
Кенгашнинг асосий вазифалари:
- тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича хулосалар бериш;
- солиқ қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг қўлланиш амалиётини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш сифати ва барқарорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- солиққа оид низоларни кўриб чиқиш жараёнида бизнес ҳамжамияти, давлат органлари ва ташкилотлар, илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.
Кенгаш таркиби президент қарори билан тасдиқланади. Кенгаш мажлислари ойига камида икки марта ўтказилади.
Қарор ва низом амалга кириши тадбиркорлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, солиқ муносабатларида очиқлик ва холисликни таъминлаш, шунингдек низоларни тезкор ва самарали ҳал этишга хизмат қилиши кутилмоқда.










