Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гигант компанияларнинг АПЛ трансляциясини сотиб олишга кучи етмади
Фото: Premier League
Англия премьер-лигасининг 2019-2022 йилги мавсумлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олиш учун кураш давом этмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, ўйинлар трансляциясини сотиб олиш учун Facebook, Google ва Netflix каби дунёнинг етакчи корпорациялари курашни тўхтатишган. Улар 2015 йилда Sky Sports ва BT Sports биргаликда тўлаган – 5,1 миллиард фунт стерлингни тўлай олмаслигини билдиришган. Юқоридаги каналлар келгусидаги 200 учрашув трансляцияси учун фаворитлар қаторида қолмоқда.
Тахминларга кўра, ушбу савдо ишлари бугун якунланиши ҳам мумкин. Айни вақтда Sky ва BT телеканаллари трансляция ҳуқуқини сотиб олиш бўйича расмий таклифни жўнатишлари лозим эди.
Шунингдек яна бир интернет-гиганти Amazon АПЛ трансляциянинг нисбатан арзонроқ пакетларидан бирини сотиб олиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
19:29 / 01.09.2021
Telegram’да чексиз аудитория учун видеотрансляция қилиш имконияти пайдо бўлди
18:02 / 07.04.2021
«UzReportTV» ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа турнирлари ТВ-трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди
18:13 / 01.04.2021