Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Қарши йўналишида ҳаракатланадиган "Афросиёб" поездининг чипта нархлари маълум бўлди
5 сентябрдан "Афросиёб" тезюрар поезди Тошкент - Самарқанд - Қарши йўналишида ҳаракатлана бошлайди.
Поезд Тошкентдан соат 07-00 да йўлга чиқади. Самарқанддан 09-13 да жўнайди ва Қаршига 10-15 да етиб боради, деб хабар беради “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ.
Чипта нархлари қуйидагича: ВИП класс - 135 000 сўм, бизнес класс - 95 000 сўм ва эконом класс - 70 000 сўм.
Ушбу жадвалга мувофиқ бошқа йўловчи поездларининг ҳаракатланиш графиги ўзгартирилади:
1. 8/7 рақамли "Насаф" поезди Тошкентдан соат 15-07да жўнайди ва 19-46да Қаршига етиб боради. Қаршидан эса соат 07-09да йўлга чиқади ва 11-48 да Тошкентга етиб боради.
2. 10/9 рақамли "Шарқ" поездининг Тошкентдан жўнаш вақти соат 08-26 га ва Бухорога етиб бориш вақти 14-57 га белгиланган. Поезд Бухородан соат 08-20 да қайтади ва Тошкентга 14-57 да етиб боради.