Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ соҳасига оид шикоят ва мурожаатларни тезкор қабул қилувчи қисқа рақам ишга тушди
Фото: Dreamstime
Аҳолидан солиқ соҳасига оид шикоят, мурожаат ва таклифларни тезкор қабул қилиш мақсадида “1198” қисқа рақами ишга туширилди. Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефони” рақамлари орқали мурожаат қилиш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига “1198” қисқа рақами ҳам қўшилди.
Мавзуга оид
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025