Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи аппеляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Апелляция кенгаши – Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги идоралараро коллегиал орган бўлиб, фаолияти Ўзбекистон Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Апелляция кенгашининг асосий вазифалари:
- божхона тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ мурожаатларни ўрганиш;
- аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тавсиялар бериш;
- божхона божлари, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш, берилган имтиёзларни амалга ошириш билан боғлиқ низоли ҳолатларни ҳал этишга кўмаклашиш;
- қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш.
Апелляция кенгашига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
- мавзуларни кўриб чиқишда мустақил эксперт ва мутахассисларни жалб этиш;
- тадбиркорларнинг мурожаатларига оид таклиф ва тавсиялардан иборат хулосалар тайёрлаш.
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати – иш кунлари ҳисобида 15 кунгача. Қўшимча ўрганиш ва материаллар сўраб олиш зарур бўлганда – 1 ойгача. Алоҳида ҳолларда, кенгаш раиси қарори билан муддат яна 1 ойга узайтирилиши мумкин.
Апелляция кенгаши камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Таркибга раис, унинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзолари киради. Улар давлат органлари, илмий жамоатчилик ва бизнес ҳамжамияти вакилларидан иборат бўлади. Хулосалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва барча қатнашчилар томонидан имзоланади. Алоҳида фикр бўлса, ёзма шаклда билдирилиб, иш материалларига илова қилинади.
Апелляция кенгашининг хулосалари тавсиявий характерга эга. Бундай хулосани олган божхона органи 3 иш куни ичида уни бажариш тўғрисида ёки уни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар бериши шарт.
Апелляция кенгаши фаолиятининг молиялаштирилиши Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
10:30 / 08.06.2026