Ўзбекистон | 09:00 / 12.07.2022
25957
3 дақиқада ўқилади
Реклама

HUAWEI компанияси МаteBook D 15 – иш, ўқиш ва саёҳат учун мўлжалланган ноутбук сотуви бошланганини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 31 июлгача янги МаteBook D 15 харид қилганда харидорлар кафолатланган совғалар: FreeBuds 4i симсиз қулоқчинлари ва Корзинка дўконлар тармоғида харид қилиш учун 200 000 сўмлик ваучер эгасига айланади.

Каттароқ экран – кўпроқ имкониятлар

Ноутбук 1920 х 1080 пиксел ўлчамли 15,6 дюйм IPS дисплейига эга, бунда экран атрофидаги ҳошиялар қалинлиги 5,6 мм дан ошмайди. МаteBook D 15 қулайроқ фойдаланиш амалиёти учун кўз чарчашини камайтирувчи TÜV Rheinland'нинг кўк ранг ва милтиллашга қарши сертификатига эга.

HUAWEI МаteBook D 15 минималист, замонавий ва қиммат кўринади. МаteBook D 15 моделининг оғирлиги 1,53 кг, диагонали 15,6 дюйм. Оғирлиги ва қалинлиги кам бўлишига қарамай, ноутбукнинг замонавий, силлиқ корпуси жуда бардошли ва уринишларга чидамли.

Қурилмалар ўртасидаги ўзаро боғланишнинг янги имкониятлари

Мултиэкран функцияси қурилмалар бир зумда бир-бирига улангандан сўнг файлларни осонгина алмашиш ва овозли ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Ноутбукда телефондан файлни очиш, таҳрирлаш ва дарҳол телефонга қайтариб сақлаш мумкин, бу жуда қулай ва амалий аҳамиятга эга. Шунингдек, фойдаланувчилар МаteBook экранидаги смартфондан бир вақтнинг ўзида турли иловаларга эга 3 та ойна очишлари мумкин. Мultitasking энди ҳамма учун мавжуд.

Веб-камеранинг хавфсиз ишлаши

Яна бир хавфсизлик хусусияти веб-камерадир. Энди уни стикерлар билан ёпиштириш ёки махсус пардалар сотиб олиш шарт эмас. Камера клавиатурадаги механик тугмача остига ўрнатилган бўлиб, босилганда фақатгина фойдаланиш учун керак бўлганда очилади ва бир марта босиш билан ёпилади. Чизилмайди ва чангланмайди. Ушбу эргономик ечим туфайли ноутбук экранининг юқори қисмида юпқа ромларга эришилади.

МаteBook D 15 8 GB DDR4 RAM ва Space Grey/Мystik Silver рангдаги 256 GB/512 GB SSD билан жиҳозланган иккита i3/i5 версияда тақдим этилади.

 

Website

Instagram

Facebook

Telegram

Реклама

Мавзуга оид