Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
HUAWEI nova 14 ва nova 14 Pro: технология ва ҳаёт ўртасидаги мувозанат
Бугун телефон танлаш — кийим танлашдек шахсий масала. Кимдир кучли камера излайди, кимдир қувватга эътибор беради, кимдир эса шунчаки ишончли ҳамроҳ сўрайди. HUAWEI янги nova 14 ва nova 14 Pro моделларида айнан шу учала эҳтиёжни битта танада жамлаган.
Фото: HUAWEI
HUAWEI nova 14 — соддалиги билан жозибадор. 6,7 дюймли OLED экран тиниқ, 120 Hz янгиланиш частотаси эса бармоқ ҳаракатларини ипдек силлиқ қилади. Корпус енгил, ушлаш қулай, ранглар эса ёруғликда ўзгариб туради. Дизайнда ортиқча безак йўқ, аммо ҳар бир деталь эътибор билан ишланган.
50 MP асосий камера, 12 MP телефото ва 8 MP ультра-кенг линза — бу комбинация ҳар куни сифатли сурат олиш учун етарли. Instagram, vlog ёки оддий эсдалик учун — натижа доим тиниқ ва табиий.
Ичкарида Kirin 8000 чипи жойлашган. У энергияни тежамкор ишлатилади, ортиқча қизишсиз барқарорлик беради. 5500 mAh батарея кун бўйи етади, 100 W тезкор қувват эса атиги ярим соатда тўлиқ заряд беради.
HUAWEI nova 14 — кундалик ҳаётда тинчликни қадрлайдиганлар учун айни мос.

HUAWEI nova 14 Pro эса ўзини яширмайди — у эътиборни жалб этади. 6,78 дюймли LTPO OLED экран — флагманларга хос тиниқликда, 1 дан 120 Hz гача адаптив янгиланиш билан. Ёрқинлик баланд, ранглар тўйинган, экран четлари эгилган — телефонни ҳар сафар ёқсангиз, гўё кинокартинани очгандек бўласиз.
Камера эса бошқа мавзу. 50 MP асосий сенсор ўзгарувчан диафрагма билан (f/1.4–f/4) турли ёруғликда мукаммал натижа беради. Портретлар табиий, тунги суратлар эса тиниқ чиқади. 50 MP олд камера билан селфилар ҳам флагман даражасидагидай чиқади.
Ички тизим — Kirin 8000, 12 GB RAM ва 512 GB хотира. 5500 mAh батарея ва 100 W тезкор қувват — телефонни 25 дақиқада тўлиқ зарядлаш мумкин.
HUAWEI nova 14 Pro — ижодкорлар, влогерлар ва визуал ифодага аҳамият берадиган фойдаланувчилар учун.

HUAWEI nova 14 ва nova 14 Pro — бир оиланинг икки йўналиши. Бири ҳаётни соддаликда кўради, бошқаси эса тафсилотларда гўзаллик излайди.
Тошкент шаҳри Афросиёб кўчаси 28/14 манзилида жойлашган HUAWEI Brend Shop’ида ва HUAWEI’нинг Ўзбекистон бўйича расмий ҳамкор дўконлари орқали бутун республика бўйлаб харид қилиш мумкин.
Маълумотларни эса компаниянинг қуйидаги расмий саҳифаларидан топиш мумкин:
Telegram: @HuaweiMobileUz
Instagram: @huaweimobileuz
Veb-sayt: consumer.huawei.com/uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 31.10.2025
HUAWEI Pura 80 серияси — Инновация ва эстетиканинг янги авлоди
19:00 / 18.09.2025
HUAWEI Mate XT: Уч букланадиган смартфон Ўзбекистон бозорида
19:00 / 13.04.2025
HUAWEI nova 13 серияси: Замонавий фойдаланувчилар учун идеал смартфон
17:21 / 14.12.2024