Ўзбекистон | 14:41 / 20.09.2018
70773
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Марказий Осиё давлатларига чақириқ билан чиқди

Ҳамкорликка интилиш ва масъулият Марказий Осиё мамлакатларига фаровонликни кафолатлаши мумкин, деб ҳисоблайди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

«Барқарор тараққиёт ва минтақа равнақи учун мустаҳкам кафолатга ҳамкорликда интилиш  Марказий Осиё барча давлатларининг умумий келажаги учун масъулиятга айланади», - дейилади халқаро транспорт конференция иштирокчиларига мурожаатда. Уни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Марказий Осиё раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли «қисқа вақт давомида янги сиёсий ишонч ва яхши қўшничилик муҳити шаклланди». «Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлида тарихий муҳим қадамлар ташланди. <...> Ҳаётнинг ўзи бу чоралар етарли эмаслигини кўрсатмоқда».

«Йирик халқаро бозорларни ўзаро боғлайдиган минтақанинг стратегик жойлашуви ҳисобга олинса, халқаро транспорт йўлаклари тизимига минтақа интеграциясини жадаллаштириш мақсадида мамлакатларимиз саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади», - дея таъкидлаб ўтди Мирзиёев.

Портларга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқлиги сабабли, дея қайд этади Ўзбекистон президенти, мамлакатлар жиддий харажатларга учрамоқда. Улар экспорт қийматининг 70-80 фоизига тенг.

Мавзуга оид