Ўзбекистон | 18:47 / 31.10.2019
16898
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги илк автопойга полигони Тошкент вилоятида қурилади

Фото: kolobok80.ru

Тошкент вилоятининг Паркент туманида Ўзбекистондаги илк автопойга полигони қурилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Қони қайнаб турган ёш йигитлар машинани тез ҳайдагиси келади. Ўшалар умумий фойдаланувдаги йўлларда эмас, ҳеч ким йўқ жойда, полигоннинг ўзида ҳайдашлари мумкин.

200 тезликда ҳайдайдими, 300 тезликда ҳайдайдими, бемалол ҳайдасин», деди Эрали Бозоров пайшанба куни матбуот анжуманида.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид